Стриклэнд:"Тез орада UFC да бирорта ҳам америкалик қолмайди"

  • 7 июль, 17:28
  • 0
  • MMA

Ўрта вазн тоифаси(84 кг)да собиқ UFC чемпиони, америкалик Шон Стриклэнднинг фикрича, келажакда ҳамюртлари жаҳоннинг энг нуфузли промоушенидан рақобат туфайли четлатилади.

“Тез орада UFC да америкалик қолмайди. Доғистонликлар, руслар ва бразилияликлар қандай курашаётганини ҳаммамиз кўряпмиз ва келажакда ҳам асосан, уларни кузатиб борамиз. Бу эса бироз ёмон", - деди Стриклэнд ММА Mania нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, айни пайтда Қўшма Штатлар UFC даги жангчилар сони бўйича мутлақ етакчи - 200 дан ортиқ. Иккинчи ўринда Бразилия (100 дан ортиқ). Учликни эса Россия якунлаб беради (22 киши). UFC тарихида чемпионлик камарини қўлга киритган учта россиялик бўлган: Хабиб Нурмагомедов, Петер Ян ва Ислом Махачев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!