Суарес "Арсенал"га ўтиши мумкин

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳамон "Барселона" ярим ҳимоячиси Денис Суаресни сотиб олиш фикридан қайтмаяпти. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар бермоқда.

Ўз навбатида 24 ёшли испаниялик футболчи “кўк-анор ранглилар” сафида етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабаб жамоасини ўзгартиришга тайёр. Бундан аввалроқ унга шунингдек "Челси", "Эвертон", "Вест Хэм" ва "Уотфорд" клубларидан ҳам қизиқишлар мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Суарес асли “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум “кўк-анор ранглилар” сафида жами 6та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!