Суарес: "Барселона"да пенальтини бошқаси амалга ошириши керак"
"Барселона" собиқ ҳужумчиси Луис Суарес "Эйбар"га қарши ўйинда 11 метрлик нуқтадан фойдалана олмаган Мартин Брэйтуэйт ҳақида фикр билдирди.
"Агар "Барса" жиддий клуб бўлса, Месси йўқлигида пенальтини Брэйтуэйт эмас, Гризманн амалга ошириши керак. Жамоада, хусусан пенальтидан кўплаб гол урган жуда яхши футболчилар бор. Брэйтуэйт пенальти тепмаслиги керак", -деди Луис.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Ла Лига доирасидаги "Эйбар"га қарши ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Фикрлар