Суарес: Мен фақат бир жамоага қайтаман!

“Атлетико”нинг чемпионлигига ўзининг муҳим голлари билан муносиб ҳисса қўшган Луис Суарес ўзининг Англия премьер-лигасига қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

- Мен Англияга қайтишим мумкин. Агар шундай бўлса, фақатгина “Ливерпуль” учун тўп тепаман. Англияда бошқа жамоа учун ўйнашим жуда қийин бўлади. Мен “Ливерпуль” раҳбарияти ва мухлислари билан яхши алоқани сақлаб қолганман. Бошқа жамоани танлашим мантиққа тўғри келмайди, - деди Суарес.

Уругвайлик футболчи 2010-2014 йиллар давомида “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилган. Кейин “Барселона”га кўчиб ўтганди. 2020 йилнинг кузида каталонияликлар Суареснинг хизматларидан воз кечганидан кейин у “Атлетико”га ўтиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!