Суарес Месси билан ҳар куни гаплашадими?

"Атлетико" форварди Луис Суарес собиқ жамоаси "Барселона"ни ҳали ҳам кузатиб боришини ва Месси билан ҳар куни гаплашишини айтди.

"Мен уларнинг ўйинларини томоша қиламан, чунки футбол кўришни яхши кўраман ва собиқ жамоамнинг ўйинларидан завқланаман. Мен ундан миннатдорман. Биз Лионель Месси билан доимий алоқадамиз, деярли ҳар куни мулоқот қиламиз.

Биламан, мени "Барселона"да эслашади ва севишади. Мен ҳам уларнинг мен учун қилган барча яхшиликларидан жуда миннатдорман.

Мен уларнинг "Реал Сосьедад"га қарши сўнгги учрашувини томоша қилдим, унда 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ажойиб ўйин. Жамоа шу куни жуда фаол ҳаракат қилди. Ушбу жамоа сафида дунёнинг энг кучли футболчилари ўйнайди", – деди Суарес Marca нашрига берган интервьюсида.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар