Суарес: Неймар кетаётганида унга “Барселона”дан яхши жой тополмаслигини айтганмиз

"Барселона" форварди Луис Суарес собиқ жамоадоши Неймар ва  янги жамоадоши Антуан Гризманн ҳақида гапирди.

“Неймар кетаётганида, биз унга “Барселона”дан яхши жой тополмаслигини айтганмиз. Аммо у ўз йўлини танлади ва бу унинг қарори бўлган. Энди эса у ортга қайтиш учун ҳамма нарса қилиб кўрмоқда.

Гризманнга келсак, у жамоага жуда яхши мослашяпти. Ҳамма кўриб турибди, у жуда жиддий. Умуман олганда биз ҳаммамиз бир бир ҳилмиз”, - дейди уругвайлик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Неймар “Барселона” сафида 2013-2017 йилларда тўп сурган ва шундан сўнг 2017 йил 222 млн евро эвазига ПСЖга кўчиб ўтган эди. У жорий ёзги трансферлар даврида яна каталонияликлар сафига қайтишни хоҳлаганди, аммо парижликлар унинг эвазига жуда катта маблағ талаб қилишди ва трансфер амалга ошмай қолди.

Гризманн эса 120 млн евро эвазига “Атлетико”дан “Барселона”га кўчиб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!