Суарес: Оиламни қийнаб қўйдим
“Барселона”дан “Атлетико”га кўчиб ўтган Луис Суарес ўз қарорини оила аъзоларига айтиш жуда оғир бўлганини тан олди.
- Фарзандларим “Барселона”ни ўз уйи сифатида қабул қиларди. Ўғлим “Барса” ва Мессининг ашаддий мухлиси. “Барселона”дан кетишим оиламга қандай оғир ботганини тасаввур қилиш қийин. Болаларимга Каталониядан кетаётганимизни айтиш мен ва хотиним учун жуда оғир бўлди.
Бироқ, оиламдагилар мени хафа қилишни истамади, ғам-қайғуга ботмади, кўз ёши тўкмади. Ҳозир улар Мадридда ҳам ўзини бахтли ҳис этаётгани мени хотиржам қилмоқда, - деди Луис Суарес.
33 ёшли уругвайлик ҳужумчи “Атлетико” таркибида учта учрашувда иккита гол урди ва битта голли пас узатди.
Фикрлар