Суарес қачон сафга қайтишини айтди

"Барселона" клуби форварди Луис Суарес жамоа коронавирус пандемияси сабаб жорий этилган карантиндан қайтгач машғулотларга қўшилишини айтди.

“Дастлаб белгиланган муддатдан тезроқ сафга қайтишга ҳаракат қилдим. Шифокор эса ҳозирда тикланиш жараёним жуда яхши кетаётганини айтди. Шу боис жамоа карантиндан қайтгач, машғулотларга қўшилишим мумкин”, - дейди уругвайлик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли Суарес январь ойида тиззасидан операция қилинган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)