Суарес Хавига "Барса"га келмасликни тавсия қилмоқда
“Атлетико” ҳужумчиси Луис Суарес “Барселона”даги собиқ жамоадоши Хавини Каталония клубига бош мураббий бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
“Шахсан мен Хавига кутишни тавсия қиламан. Ҳозир клубга келиш учун энг яхши вақт эмас. У ақлли, бироз кутиш керак.
Хавининг клубда дўстлари бор ва у улар билан қарор қабул қилиши керак. Лекин шундай бўлсада, ҳозир вазият барибир қийин”, - деди уругвайлик футболчи.
Кетма-кет муваффақиятсизликлардан сўнг бош мураббий Рональд Куман “Барселона”дан истеъфога чиқарилиши ҳақида хабарлар авж олмоқда.
Фикрлар