Суд UFC промоушенини катта жаримага тортди

  • 7 февраль, 12:52
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • MMA
TIGGO 2 PRO

Невада суди меҳнат бозорида монополияга қарши қонунчиликни бузгани учун UFC дан товон ундиришни сўраган cобиқ жангчиларнинг  жамоавий даъвоси бўйича якуний қарор чиқарди. Жангчилар промоушенни рақобатчиларни сиқиб чиқаришда ва жангчиларга камроқ маош олиш учун монопол мавқеидан фойдаланганликда айблади.

Дастлабки даъво бир миллиард доллардан кўпроқни ташкил этди, аммо охир-оқибат томонлар 375 миллион миқдорида товон тўлаш бўйича келишувга эришди ва суд бу қарорни тасдиқлади. Пул 2025 йил ичида даъвогарларга тўланиши керак. Суд маълумотларига кўра, 35 нафар собиқ жангчиларнинг ҳар бири бир миллион доллардан, юз нафардан сал камроқ одам 500 мингдан, яна 200 нафари 100 минг доллардан, қарийб 800 нафари эса 50 минг доллардан кўпроқ пул олади. Бу ҳақда "ALLBoxing" хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, бу келишув фақат 2010-2017 йиллар оралиғида UFC да иштирок этган жангчиларга тегишли.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!