Суҳроб Бердиев "Қўқон-1912"дан кетди

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, бир неча йиллар мобайнида "Қўқон-1912" шарафини ҳимоя қилиб келган футболчи Суҳроб Бердиевнинг клуб билан тузган шартномаси 2020 йилнинг 31 декабрида ўз якунига етди. 

Tecno

Тажрибали ҳужумчига ўта яқин манбаларнинг хабар беришича, Бердиев қўқонликлар сафидаги фаолиятини якунлаган ва клуб билан шартномани узайтирмайди. Шунингдек, 30 ёшли футболчининг жароҳатдан тикланиш жараёни якунига етиб қолган. 

Футболчининг янги жамоаси қайси клуб бўлиши ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ. Тафсилотларни SPORTS.uz сайтида кузатиб боринг. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
F.F.F
02/01/2021 19:45
Navbahorga broadside, Nomon Hasanovi o'yinchisiku