Сульшер 150 миллион фунтлик трансферни амалга оширади

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Сульшерга ёзда ўзи истаган футболчиларни олиш учун 150 миллион фунт ажратишга қарор қилди.

Норвегиялик мутахассис бу суммага уч нафар футболчини сотиб олмоқчи.

Маълумотларга қараганда, Сульшернинг рўйхатидан биринчилардан бўлиб, Жейдон Санчо ўрин олган. Шунингдек, жамоа марказий ярим ҳимоячи ва ҳимоячига ҳам эҳтиёж сезмоқда.  

“Боруссия” ёзда Эрлинг Холандни сақлаб қолиб, Жейдон Санчони сотиб юборишга қарор қилган. Унинг трансфери манчестерликларга 90 миллион фунт атрофида тушади. Агар Сульшернинг режаси амалга ошмаса, МЮ 50 миллион фунтга Антуан Гризманни олиб келади.

Сульшер таклиф қилмоқчи бўлаётган ҳимоячилар рўйхатида “Реал”дан Рафаэль Варан, “Фиорентина” вакили Никола Миленкович ва “Торино” футболчиси Николя Нкулу бор.

“Вест Хэм”дан Деклан Райс ва Томаш Саучек, “Ренн”ан Эдуардо Камавинга, “Боруссия Мёнхенгладбах”дан Денис Закария ва “Лестер”дан Уилфред Ндиди майжон марказида ўйнаш учун чақиртирилиши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)