Сульшер А Серия футболчисини МЮга олиб келмоқчи
"Манчестер Юнайтед" "Фиорентина" ярим ҳимоячиси Федерико Кьезага қизиқиш билдирмоқда.
Маълумотларга кўра, "қизил-иблислар" устози Оле-Гуннар Сульшер 22 ёшли футболчини кузатиш учун Флоренцияга шахсий скаутини жўнатиб юборган.
Саймон Уэллс А Сериянинг 25-туридан ўрин олган "Милан" (1:1) га қарши учрашувни диққат билан кузатган ва скаут норвегиялик футболчининг ўйинини батафсил таҳлил қилган.
Эслатиб ўтамиз, Кьезанинг трансфер нархи 60 млн евро баҳоланмоқда ва унга "Ювентус", ПСЖ клублари ҳам жиддий қизиқиш билдирган.
Маълумот учун, ярим ҳимоячи А Сериянинг жорий мавсумида 22 та баҳс ўтказиб, 6 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар