Сульшер "Бернли"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди
"Манчестер Юнайтед" устози Уле-Гуннар Сульшер "Бернли"дан учралган мағлубиятдан ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Бу ўйин ғалаба учун етарли эмас. Буни тан олишимиз ва қабул қилишимиз керак. Биринчи таймда бир қанча имкониятлар ярата олдик, бироқ уларни гол билан якунлай олмадик.
Рақиб эса аксинча, совуққон, фойдали ва энг муҳими яхши ҳимояланди.
Бизнинг йигитлар майдонда борини бериб ўйнашди, аммо баъзилари бу каби ҳолат билан хаётида биринчи маротаба дуч келишмоқда.
Сен "Манчестер Юнайтед" сафида ўйнаётган экансан, сен дунёдаги энг катта ва энг кучли клубда тўп сураяпман дегани. Бир қанча футболчилар 10-12 та ўйинда майдонга тушишди, бу улар учун осон эмас.
Мен уларга бу қийинчиликларни енгиб ўтишида кўмак бермоқчиман. Ҳозир эса қўлимизни кўтариб тан олимиз керак: "Бундай ўйин етарли эмас", - дейди Сульшер.
Фикрлар