Сульшер бир ўринга уч футболчини мўлжаллаяпти
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Сульшер жамоанинг энг заиф нуқтаси – марказий ҳимояни кучайтиришни мақсад қилган.
Аввалроқ, бу жойга “Реал”дан Рафаэль Варан ва “Лейпциг”дан Дайот Упамеканони олиш режалаштирилган эди. Энди бу футболчилар қаторига “Брайтон” вакили Бен Уайт ҳам қўшилди.
23 ёшли марказий ҳимоячини қўлга киритиш осон бўлмайди. Чунки Уайтга “Ливерпуль” ва”Манчестер Сити” хам жиддий даъвогар ҳисобланади. “Брайтон” грандлар эътиборини қозонган футболчисини 50 миллион фунтга баҳоламоқда.
Фикрлар