Сульшер: Биз ўйинни Погба атрофида қурамиз

"Мен уни жаҳондаги энг кучли, топ-футболчилардан бири деб биламан. Поль ҳужумда ақлли ўйнайди. Жуссасининг катталиги эса ҳаводаги курашларда қўл келади. 

Сўнгги ўйинларда Погба ҳам бошқа футболчилар сингари ўзини яхши кўрсата олди. Унинг ишга бўлган муносабати ҳам идеаль даражада. Бу муҳим ва ҳар бир ўйинга муносабат шундай бўлиш керак. Погба юқори даражани намойиш эта олди.

Албатта, биз ўйинни унинг атрофида қурмоқчимиз, аммо бизда бошқа юқори савиядаги футболчилар ҳам мавжуд", - деди норвегиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!