Сульшер: Биз учун ягона ижобий нарса бу мавсумнинг якунланганидир

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер якунига етган мавсум ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Сўнгги икки ой жудаям қийин ўтди. Биз учун ягона ижобий нарса бу мавсумнинг якунланганидир. Энди биз 1 июль куни йиғиламиз ва аввалгидан ҳам қаттиқроқ шуғулланамиз. Янги мавсумдаги асосий мақсадимиз кучли тўртликка кириш бўлади. Шунингдек, Европа лигаси, Англия кубоги ва Лига кубогида ғалаба қозониш. Чунки, МЮ узоқ йил совринларсиз қололмайди”, - дейди норвегиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” жорий мавсумни 6-ўринда якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!