Сульшер: Биз "Ювентус" ва ПСЖни сафарда мағлуб этдик, "Барселона"да ҳам ғалаба қозона оламиз

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер гарчи жамоаси мағлуб бўлганига қарамай, “Камп Ноу”да “Барселона”ни (0:1) мағлубиятга учрата олишига ишонмоқда.

“Биз “Ювентус”ни Туринда ва ПСЖни Парижда мағлубиятга учрата олдик. Энди “Барселона” майдонига ҳам фақат ғалаба учун борамиз. Биз буни уддалаш олишимизни биламиз”, - дейди норвегиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ва “Манчестер Юнайтед” клублари ўртасидаги ўйин 17 апрель санасида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!