Сульшер: Бу "Сити"га қарши намойиш этган ўйинларимиз орасида энг яхшиси бўлди
Англия Премьер-лигаси 12-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" беллашуви нурсиз дуранг билан хотима топди. Учрашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Оле-Гуннар Сульшер қуйидаги фикрларни билидирб ўтди:
"Бу - биз "Сити"га қарши беллашувларда намойиш этган энг ажойиб ўйинимиз бўлди. Натижа эмас. ўйин томонидан гапирмоқдаман.
Ҳа, биз ўтган мавсумда уларни енгишга эришгандик. Аммо бу бошқа ўйин. Бу ўйинда бизнинг режамиз уларга тўпни назорат қилишга йўл қўймаслик ва тўғри ҳимояланиш эди. Бунга эришдик, улар жарима майдонимиз олдига яқинлаша олмади.
Ҳар иккала жамоада ҳам бир нечтадан вазиятлар бўлди. Рэшфорд билан боғлиқ вазиятда, балки, унинг оёғи офсайдга чиқиб кетгандир", - деди норвегиялик мураббий.
Фикрлар