Сульшер чемпионлик учун курашиш йўлини топди

"Бизнинг ўйинимиз ўсиб боряпти. Буни кўриш ёқимли. Босқичма-босқич ривожланишда давом этамиз. Аммо, келгуси мавсум чемпионлик учун курашмоқчи бўлсак, ёзги трансферлар ойнасида камида 3 та яхши харидни амалга оширишимиз керак. Бу хусусида, раҳбарият билан ҳам гаплашиб оламиз. Биз танлаган йўлимиздан қайтмаймиз", -  деди норвегиялик мураббий.

Сульшер манчестерликлар билан 2018 йилда шартнома имзолаган. Аввалроқ, манкунияликлар собиқ футболчиси Фергюсондан сўнг Премьер-лигадаги ҳар икки баҳсда "Манчестер Сити"ни таслим эта олган биринчи мураббийга айлангани хабар қилинганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)