Сульшер дербидаги мағлубият ҳақида нималар деди?

Кеча тунда Англия Лига Кубоги ярим финали доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" учрашуви бўлиб ўтди. Унда "шаҳарликлар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва финалга йўл олди. Манкунияликлар устози Оле-Гуннар Сульшер ушбу мағлубият ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди:

"Манчестер Сити" ҳар доим чиройли голларни уриши мумкин. Сен уларга қарши саф тортар экансан, бунга тайёр бўлишинг лозим. Аммо бугунги каби оддий вазиятлардан гол ўтказиб юбориш ёқимсиз ҳолат. Биз жуда аламли тарзда дарвозамиздан 2 та тўп олиб чиқдик. 

Ҳа, кўп имкониятларга эга бўлмадик. Улар билан ҳам шундай ҳолат юз берди. Бизга бироз ирода етишмади, энг яхши ҳолатимизда эмасдик. Албатта, бу ўзимизнинг айбимиз". 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!