Сульшер энг зўр ҳужумчисидан воз кечади

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Сульшер жамоа ҳужумчиси Антони Марсьяль билан хайрлашишга тайёр эканини билдирди. Норвегиялик мутахассис франциялик футболчи кўрсатаётган ўйин ва унинг спорт формасидан қониқмаяпти.

Шунингдек, Сульшерга 24 ёшли ҳужумчининг Франция терма жамоасида зўр ўйнаб, клуб таркибида суст ҳаракат қилаётгани ҳам ёқмаяпти.

Ҳозирча, клуб раҳбарияти Марсьялга мавсум охиригача имконият беришга қарор қилди. Агар ижобий томонга ўзгариш бўлмаса, ҳужумчи ёзда сотиб юборилади ва унинг трансферидан келган сумма “Барселона”дан Усмон Дембелени олишга сарфланади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!