Сульшер ҳатто Алекс Фергюсон уддалай олмаган натижани қайд этди

"Манчестер Юнайтед" кеча Англия лига кубогининг 1/16 финал босқичида "Лутон Таун" устидан 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Эътиборлиси, бу “қизил иблислар” бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер учун МЮдаги юбилей 50-ғалаба бўлди. Ушбу натижага эришиш учун норвегиялик мутахассисга бор йўғи 92 та ўйин кифоя қилди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра, “Манчестер Юнайтед” тарихида 50 та ғалабани Сульшердан тезроқ қўлга киритган фақатгина икки нафар мураббий бор холос. Булар Эрнест Мангнал (78 та ўйин) ва Жозе Моуриньо (81 та ўйин).

Таъкидлаш керакки, МЮнинг афсонавий мураббийи Сэр Алекс Фергюсон ҳам бундай натижа қайд эта олмаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)