Сульшер: Ҳозир МЮ да Рой Кин ва Брайан Робсон каби етакчилар йўқ

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер бугун “Ливерпул”га қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан жамоада етакчи футболчи йўқлигини айтди.

“Ҳозир етакчи футболчи бўлиш ва сардор бўлиш – бу турлича нарсаларга айланган. Авваллари улар ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик бор эди.

Ҳозир бизда  Давид [Де Хеа], Поль [Погба], Харри [Магуайр], Виктор [Линделеф] каби тажрибали етакчилар бор. Аммо улар Рой Кин ва Брайан Робсон каби ўз вақтининг жанговор футболчилари каби эмас”, – дейди Сульшер.

Эслатиб ўтамиз, МЮ – “Ливерпуль” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!