Сульшер Ибрагимовичнинг МЮ га қайтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди
“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер швециялик ҳужумчи Златан Ибрагимовичнинг жамоага қайтиши мумкинлиги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Агар у келаси ой 28 га эмас 38 га кирганда фарқ катта бўларди.
Златан бу ерда ажойиб дамларни ўтказди, у ҳамон ўзини яхши ҳис қилмоқда. Афсуски, у бу ерда жароҳат олган эди.
Ким билади, унда мени рақамим бор. Биз у билан она тилида гаплашишимиз мумкин, агар у жиддий қабул қилса, мен Златан билан шаплашишга тайёрман”, - дейди норвегиялик мутахассис.
Фикрлар