Сульшер Ибрагимовичнинг қайтиши мумкинлиги борасида: Унда менинг рақамим бор
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер "Лос-Анжелес Гэлекси" хужумчиси Златан Ибрагимович жамоага қайтиши мумкинлиги борасида фикр билдирди.
"Агарда, Златан 38 эмас, 28 ёшда бўлганида эди. Эҳтимол у қайтиши мумкин эди. Бу жуда катта фарқ.
Златан Манcестерда жуда яхши вақтларни ўтказди, у ҳали ҳам ўзини яхши ҳис қилмоқда. Афсуски, у бу ерда жароҳат олди. Ҳар нима бўлиши мумкин, у менинг рақамимни билади. Биз она тилимизда гапира оламиз, мен у билан доимо гаплашиб тураман.
Златан қайтади деб ўйламайман. Аммо у "Манчестер Юнайтед"даги фаолиятини фантастик тарзда ўтказган," - деди Ибрагимович.
Фикрлар