Сульшер ички муҳит бузилмаслиги учун бир футболчидан воз кечади

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Сульшер ёзги трансферлар вақтида жамоанинг икки дарвозабонидан бирини сотиб юборишга қарор қилди. Гап испаниялик тажрибали посбон Давид де Хеа ва унинг англиялик асосий ўриносари Дин Хендерсон ҳақида кетмоқда.

Де Хеа 2011 йилдан бери жамоа дарвозасини қўриқлаб келмоқда. Бироқ, кейинги пайтда унинг ҳисобга таъсир қилаётган хатоларга йўл қўйиши одатга айланиб бормоқда. Клуб тарбияланувчиси Дин Хендерсон эса ўтган мавсумда ижара асосида “Шеффилд” шарафини ҳимоя қилиб, нималарга қодирлигини кўрсатиб қўйди. Ҳозирча, Дин асосан кубок учрашувларида майдонга тушяпти.

Маълумотларга қараганда, икки кучли дарвозабон ўртасидаги рақобат ички муҳит бузилишига олиб келмоқда. Сульшер бунинг олдини олиш учун улардан биридан воз кечадиган бўлди. Улар бири бошқа клубга трансфер қилинса, ўрнига бошқа юқори даражадаги дарвозабон олиб келинади ва у ўринбосар вазифасини бажаради.

30 ёшли Давид де Хеанинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача, 23 ёшли Хендерсоннинг келишуви 2025 йилнинг ярмигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!