Сульшер иккала футболчига ҳам ишонч билдирмоқда

"Манчестер Юнайтед" устози Уле-Гуннар Сульшер мавсум рестартидан сўнг жамоа асосий таркибидаги ўрнини йўқотган Жесси Лингард ва Андреа Перейраларга яна бир имконият бермоқчи.

Қайд этилишича, мураббий клуб раҳбариятидан иккала футболчини трансферга қўйиш ҳақида сўров юбормайди. Ўз навбатида Лингард ва Перейрага янги мавсумда кўп ўйин амалиёти ҳам ваъда қилмоқчи эмас.

Перейра учун Англия, Испания ва Италия клубларидан қизиқиш бўлмоқда, бироқ "қизил иблислар" клуб тарбияланувчисини қўйиб юборишга шошилмоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!