Сульшер икки “қаноти”дан айрилди

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Европа лиганинг Германияда ўтадиган финал босқичида ҳимоячилар Фил Жонс ва Люк Шоу хизматидан фойдалана олмайди.

Фил Жонс йил бошида жароҳат олганича, ҳали ўзини тиклаб улгурмади. Шунингдек, Сульшер Германияга тажрибали ҳимоячи Люк Шоуни ҳам олиб келмади. Бу футболчи ҳам жароҳатга мойил ҳисобланади ва тез-тез сафдан чиқади.

Маълумотларга қараганда, “Манчестер Юнайтед” мураббийлари муҳим турнирда яна бир ҳимоячи Аксель Туанзебедан ҳам фойдалана олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!