Сульшер истеъфога чиқарилмайди. Чунки...

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер яқин орада истеъфога чиқарилмайди.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга қараганда “қизил иблислар” раҳбарияти норвегиялик мутахассисга ишонч билдиришда давом этмоқчи ва истеъфога чиқаришни режалаштирмаяпти.

Таъкидлаш керакки, Сульшерни шахсан клуб вице-президенти Эд Вудворд ҳамда клуб хўжайини ҳисобланган Глейзерлар оиласи қўллаб қувватламоқда. Улар МЮ ҳозирда ўтиш даврида эканини тушуниб туришибди.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” жорий мавсум ҳозирча 11 та ўйин ўтказди ва шуларнинг бор йўғи 3 тасида ғалаба қозонди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!