Сульшер: Жамоани Погбанинг атрофида шакллантирмоқчиман

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер ярим ҳимоячи Поль Погбани қандай қилиб бўлса ҳам "Олд Траффорд"да олиб қолмоқчи.

“Мен жамоани Погбанинг атрофида шакллантирмоқчиман. Погбада ушбу жамоа билан соврин ютиш ҳисси ҳеч қачон бўлмаган. Агар биз буни уйғота олсак, барчаси ўзгаради. Умид қиламанки бу унга туртки бериши мумкин. Мен уни лойиҳамизнинг бир қисми бўлишини хоҳлайман”, - дейди норвегиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 26 ёшли франциялик футбол юлдузининг “Реал”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!