Сульшер кетган футболчини қайтармоқчи

“Манчестер Юнайтед” қишки трансферлар вақтида “Лестер” ҳимоячиси Жонатан Эвансни трансфер қилишни режалаштирмоқда.

32 ёшли ҳимоячига манчестерликлар бош мураббийи Сульшернинг шахсан ўзи қизиқиш билдиряпти.

2006-2015 йиллар давомида манчестерликлар шарафини ҳимоя қилган Эванснинг “тулкилар” билан шартномаси ёзда якунланиши боис, бу трансферни амалга ошириш МЮ мутасаддиларига ортиқча қийинчилик туғдирмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!