Сульшер клубдан январда ҳужумчи харид қилишларини талаб қилмоқда

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер клуб раҳбариятидан қишги трансфер ойнаси ёпилгунича ҳужумчи харид қилишларини талаб қилмоқда.

The Telegraph нашри хабарига кўра, норвегиялик мутаҳассис ушбу масала бўйича клуб директорлар кенгашига босим ўтказишга уринмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ МЮ Саломон Рондон ва Жошуа Кинг хизматларига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Sky Sport нашри эса "қизил иблислар" "Реал Сосьедад" форварди Виллиан Жозени ижарага олиш ниятидалигини хабар қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!