Сульшер Лукакуга Бундеслига клубидан ўринбосар топди

“Айнтрахт” клуби ҳужумчиси Себастьен Аллега яна бир даъвогар пайдо бўлди.

ESPN нашри тарқатган хабарга қараганда 24 ёшли франциялик футболчи учун “Манчестер Юнайтед” кураш бошлаган. Уни шахсан жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер “Олд Траффорд”да кўрмоқчи. Норвегиялик мутахассис Аллени А Серияга кетиши айтилаётган Ромелу Лукакуга муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Аллега «Боруссия» Дортмунд, «Вест Хэм» ва «Ньюкасл» клубларидан ҳам қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. «Айнтрахт» эса унинг трансферини 30-35 миллион евро атрофига баҳоламоқда.

Маълумот учун, Алле ўтган мавсум “Айнтрахт” сафида 41та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 20та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!