Сульшер Лукакуни МЮда олиб қолмоқчи
"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер жамоа ҳужумчиси Ромелу Лукаку билан учрашди.
The Sun нашри тарқатган хабарга кўра норвегиялик мутахассис бельгиялик тўпурардан яна бир мавсум жамоада қолишни сўраган. Бунинг учун у Лукакуга асосий таркибдан доимий жой ҳам ваъда қилган.
Эслатиб ўтамиз, Лукакуга Миланнинг “Интер” клубидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. “Нерадзуррилар” айни дамда унинг трансфери устида иш олиб боришмоқда.
Маълумот учун, Лукаку ўтган мавсум МЮ сафида жами 45та ўйинда майдонга тушди ва 15та гол уриб, ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар