Сульшер "Манчестер Юнайтед"да мавсум охиригача вақтинчалик мураббий бўлиши мумкин
"The Athletic" нашрининг хабарига кўра, Оле-Гуннар Сульшер мавсум охиригача "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи вазифасини вақтинчалик бажариш учун асосий номзодлардан бири ҳисобланади. Бугун норвегиялик мутахассис клуб билан музокаралар ўтказди.
Бошқа номзодлар қаторида Руд ван Нистелрой номи ҳам тилга олинмоқда. У ўтган мавсумда Эрик тен Хаг кетганидан кейин жамоага вақтинчалик раҳбарлик қилган эди. Шунингдек, яна бир неча номзодлар билан дастлабки музокаралар ҳам бўлиб ўтган.
Манбага кўра, ҳозирда МЮ жорий мавсум якунигача жамоага вақтинчалик мураббий тайинлаш режасига амал қилмоқда. Кейин эса клуб доимий асосда ишлайдиган мутахассисни топиш учун пухта изланиш олиб боради.
Душанба куни "Манчестер Юнайтед" Рубен Аморимни бош мураббийлик лавозимидан озод қилди. Чоршанба куни "Бёрнли"га қарши учрашувда асосий жамоага U-18 жамоаси мураббийи Даррен Флетчер раҳбарлик қилади.



Фикрлар