Сульшер Манжукични МЮ га олиб келмоқчи
"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер қишки трансферлар даврида жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи.
The Sun нашри тарқатган хабарга кўра норвегиялик мутахассис "Ювентус" форварди Марио Манжукични ўз жамоасида кўришни хоҳламоқда. Унинг фикрича Ромелу Лукаку ва Алексис Санчес “Интер”га ўтгач “қизил иблислар” сафида маҳоратли ҳужумчи етишмаяпти.
Эслатиб ўтиш лозимки, МЮ хорватиялик футболчини ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишга уруниб кўрган эди. Бироқ, ўшанда томонлар ўзаро келишувга эриша олишмаган эди.
Бундан аввалроқ Манжукичга шунингдек Қатарнинг “Ал-Райян” клубидан ҳам таклифлар бўлганди. Аммо, у бу жамоага ўтишни хоҳламади.
Фикрлар