Сульшер марказий баҳсда учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?

Англия Премьер-лигаси 7-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" баҳси "канонирлар"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида Оле Гуннар Сульшер ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Яхши ўйнар экансиз, "газдан исталган пайт оёғимни олишга улгураман", деб ўйлайсиз. Аммо якунда бундай бўлмайди. Бу яхши даражадаги рақибга қарши муҳим ўйин эди. Ушбу беллашувда ғалаба қозониш учун ғоятда аниқ ҳаракат қилиш зарур эди. 

Яккакурашда мағлуб бўлсанг, рақиб қочиб кетади ва сен фол ишлатасан. Биз жуда оғир ҳаракатландик, кўплаб узатмалар ўз манзилига етиб бормади. Футболчилар ўзларидан талаб қилинган ўйинни намойиш эта олмади. Биз ўзимиз хоҳлаган натижага эришиш учун муносиб ҳаракат қила олмадик", - деди норвегиялик мутахассис. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!