Сульшер Матанинг МЮда қолишига умид қилмоқда
"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер испаниялик ярим ҳимоячи Хуан Матанинг жамоада қолишига умид қилмоқда.
“Мата – ажойиб футболчи. Якуний қарорни футболчи ҳал қилади. Бироқ, биз уни қандай қадрлашимизни билади. Кўрамиз, у билан шартномани узайтира оламизми ёки йўқ. Агар у жамоада қолса зўр бўларди”, - дейди норвегиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли испаниялик футболчи бу мавсум АПЛда 21та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг 30 июнида ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар