Сульшер: Матич, Мактоминей ва Погба турли тоифада МЮ учун зарур футболчилар

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер клуб Поль Погбага янги келишув таклиф қилаётгани ҳақидаги хабарларга тўхталиб ўтди.

"Клуб ва футболчилар ўртасидаги музокараларга изоҳ бермоқчи эмасман, аммо биз энг яхши футболчиларимизни жамоада олиб қолмоқчимиз.

Биз келажак жамоасини қуряпмиз. Ва бунда Скотт Мактоминей ва Неманья Матич бир-бирига ўхшаш вазиятда, бироқ биттаси фаолиятини энди бошлади, иккинчиси эса тажрибали футболчи.

Бизга яна ўрта ёш гуруҳидаги футболчилар ҳам керак, шунинг учун бу ишни уддалай олишимизга умид қиламан. Погба ўзи учун рестарт қилганидан сўнг, майдонда янада яхши ҳаракат қилишини билгандим", - дейди Сульшер.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)