Сульшер МЮ футболчисини Роналдуга ўхшатди

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер шогирди Маркус Рэшфорднинг ўйинларини жуда юқори баҳолади.

“Уни Криштиану Роналдуга тенглаштирса бўлади. Уларнинг иккаласида ҳам техника ва тана тузилиши жуда яхши. Шунингдек, кайфият ва кўникма ҳам. Рэшфордда дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлиш учун барча имконият бор. У шу руҳда давом этади деб умид қиламан”, - дейди норвегиялик мутахассис.

Маълумот учун, 22 ёшли Рэшфорд жорий мавсум МЮ сафида 21 та ўйинда майдонга тушди ва 13 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.