Сульшер МЮ ўйинидан норози бўлмоқда
"Манчестер Юнайтед" устози Уле-Гуннар Сульшер "Партизан"га (1:0) қарши ўйин ҳақида гапириб ўтди.
"Биз очко қўлга киритдик, аммо биз ҳохлаган ўйин билан эмас. Иккинчи таймда рақиб жуда яхши ўйин кўрсатиб, жарима майдонимизда ўйнашга мажбур қила олди ва тўлақонли ҳимояландик.
Бугун шу кунгача асосий кучли томонимиз бўлган чизиқларда яхши ўйнай олмадик, бу менга ёқмаганлиги табиий. Бунинг устида албатта бош қотирамиз.
Брэндон [Уильямс] – ўйин қаҳрамони. У ажойиб уйин намойиш этди ва зз ишини профессионал даражада намоён қилди," - дейди Сульшер.
Фикрлар