Сульшер: МЮ Руни ва Роналду каби футболчиларни сотиб олиши лозим
Ads

Норвегиялик мутахассис "Манчестер Юнайтед" ўз вақтида Уэйн Руни ва Криштиану Роналду каби ёш иқтидорларни сотиб олгани сингари яна шундай футболчиларни таркибга қўшиб олиши лозим деб ҳисоблайди.

"Юнайтед" сўнгги вақтларда ёш футболчиларни сотиб олмай қўйди. Бунинг ўрнига биз юлдуз футболчиларни таркибга жалб эта бошладик. 

Роналду МЮга келганида мазкур клубда ўйнайдиган даражада эмас эди. Рунида ҳам шундай ҳолат содир бўлган ва якунда улардан суперюлдузлар етишиб чиққан", - деб Сульшернинг сўзларини келтириб ўтди Sky Sports.