Сульшер МЮга "Ньюкасл" футболчисини олиб келмоқчи

“Ньюкасл” клуби ярим ҳимоячиси Шон Лонгстафф мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра 21 ёшли футболчига “Манчестер Юнайтед”дан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. “Қизил иблислар” аллақачон ушбу футболчининг трансфери масаласида илк таклифни юборишган.

Лонгстаффни шахсан жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер “Олд Траффорд”да кўришни хоҳламоқда.

Маълумот учун, Лонгстафф жорий мавсум АПЛда жами 9та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!