Сульшер МЮнинг жароҳатланган ҳимоячилари ҳақида маълумот берди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер жамоа таркибида жароҳат олган ҳимоячилар аҳволи ҳақида маълумот берди.

"Аксел Туанзебе машғулотларни бошлади. Эрик Байи ва Тимоти Фосу-Менса эса яхши ҳолатда.

Шоу бугун машғулотларда иштирок этади, шундай экан яна кўрамиз. Унда кичик жароҳат бор эди. Далот майдонга қайтиши мумкин. Рохо эса ўйинга тайёр эмас, унинг тўпиғида жиддий муаммо бор эди. Унинг тикланиб олиши учун кўп вақт талаб қилинади", - дея айтиб ўтди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Манчестер Юнайтед" эртага АПЛ 23-тури доирасида "Ливерпуль" меҳмони бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!