Сульшер: Погба рақибга пенальти совға қилди
Англия Премьер-лигаси 7-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" учрашуви тақдирини Обамеянг томонидан пенальтидан киритилган биргина пенальти ҳал қилиб қўйди. Ҳакамлар томонидан белгиланган пенальтига манкуниянлар бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ўз муносабатини билдирди.
"Погба оёғини олиб қолиши лозим эди. Унинг ўзи ҳам рақибга пенальти совға қилганини тушуниб турибди. Шунингдек, бу вазият Матич билан боғлиқ ҳолатга ҳам ўхшаб кетади. Ўша жойда ҳам пенальтига яқин вазият содир бўлганди.
Мен ишлашда давом этаман. Бу яхши жамоа, ғалабаларга чанқоқ ва доим олдинга ҳаракат қилишни хоҳлайди. Бугун улар уйларига ёмон кайфиятда кетади, аммо умид қиламанки, бу уларнинг ўзига келиб олишига хизмат қилади", - деди Сульшер.
Фикрлар