Сульшер Погбадан воз кечди. Поль январда кетади!
“Манчестер Юнайтед” юлдузи Поль Погба атрофидаги хабарлар кўпайиб бормоқда. Охирги янгиликларга қараганда, франциялик футболчи ўзини қўйиб юборишни сўраб, бош мураббий Сульшерга мурожаат қилган.
Норвегиялик мураббий Погбанинг профессионаллигини юқори баҳолаган ҳолда, Манчестерда ўзини бахтли ҳис қила олмаётганини инобатга олиб, уни қишки трансферлар вақтида қўйиб юборишга рози бўлгани айтилмоқда.
Аслида Погбанинг клуб билан шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунланади. Клубда келишувни бир томонлама бир йилга узайтириш ҳуқуқи бор. Погба янги шартномага кўнмаганидан кейин манчестерликлар раҳбарияти келишувни узайтиришни режа қилганди.
Айни пайтда франциялик ярим ҳимоячига “Реал” ва “Ювентус”дан қизиқиш бўляпти.
Фикрлар