Сульшер Погбанинг ҳолати ҳақида маълумот берди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер хавбек Поль Погбанинг жисмоний ҳолати ҳақида хабар бериб ўтди.

"Поль жамоа билан умумий гуруҳда машғулотларга киришганича йўқ. Погбанинг қайтиши унинг ўзига боғлиқ, аммо ҳозирги жисмоний ҳолатидан майдонга қайтиши учун анча барвақт эканлигини ҳулоса қилиш мумкин", - дейди Сульшер.

Эслатиб ўтамиз, МЮнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бири жорий мавсумнинг катта қисмини жароҳат сабаб ўтказиб юбормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!