Сульшер: Погбанинг жамоада қолишига умид қиламан, лекин ҳеч нарсага кафолат бермайман

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер франциялик хавбек Поль Погбанинг жамоадаги келажаги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Ишончим комилки, Погба жамоамизда қолиб, шу ерда муваффақият қозонишга қарор қилади.

У вазиятлар яратади ва голлар уради. Поль фантастик даражада ўйин кўрсатади. Погба “Манчестер Юнайтед”нинг етакчиси ҳисобланади ва умид қиламанки у жамоада қолади. Аммо, ҳеч нарсага кафолат бера олмайман”, - дейди  норвегиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Погба МЮ билан шартномасини узайтиришдан бош тортаётгани ва “Реал”га ўтмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!