Сульшер Португалиядан яна бир истеъдод топди
"Бенфика" ярим ҳимоячиси Флорентину ёзда "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтиши мумкин.
ESPN нашри маълумотига кўра, 20 ёшли футболчининг ўйини манкунианликлар бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшерда илиқ таассурот қолдирган.
Клуб билан шартномаси 2024 йил якунига етадиган футболчи хизматларига "Лацио", "Милан" ва "Манчестер Сити" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда Флорентину португал клуби сафида 15 та ўйинда битта голли узатма берган. Унинг тахминий трансфер суммаси 18 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар